UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  0 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  6 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  3 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  173 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  8 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  12 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  1 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  4 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  27

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас” Янгиликлар

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас”

“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг соғлиғида муаммолар ҳали ҳам борлигини хабар қилди.

22 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ доирасида “Боруссия Д” (0:0)га қарши баҳсда жароҳати олгани туфайли “Лестер” (1:0) ва “Севилья” (3:1) билан учрашувларни ўтказиб юборди.

АПЛ 15-туридан ўрин олган “Фулхэм” билан баҳсда эса Холанд захирадан майдонга тушиб, 90+5-дақиқада пеналтидан тўп киритган ҳолда “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди.

“Холанд ҳали ҳамон идеал ҳолатда эмас. Эртага кўрамиз. Унинг суяги бутунлиги муҳим. Бўғимларда кичик муаммолар бор.

Айни дам у яхши ҳолатда эмас. 1 ҳафта ёки 10 кун ичида нима бўлишини кузатамиз. Агар у ўзини яхши ҳис қилса, Норвегия ТЖда ўйнайди. Бу каби ўйинлар футболчилар учун муҳим”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Пеп шогирдлари 9 ноябрда Англия Лига Кубоги доирасида “Челси” билан ўйнайди. Шунингдек, жамоани 12 ноябрда АПЛдан ўрин олган “Брентфорд”га қарши ўйин кутмоқда.

Норвегия термаси эса ноябрда Ирландия ҳамда Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика