Гвардиола Торрес қанча вақтни ўтказиб юборишини маълум қилди

Mirjalol Normatov
16 окт 2021, 00:15
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадаги жароҳатланганлар ҳақида гапирди.

"Ферран икки ёки уч ойни ўтказиб юборади. Зинченко ва Гюндоган эса сафга қайтган. Фақатгина Ферранни инобатга олмасак, барчаси жойида", - деди Гвардиола.

Ушбу мавсумда Ферран "Сити" таркибида 4 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal