Гвардиола Отамендини суперменга қиёслади

30 дек 2017, 00:57
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси ҳимоячиси Николас Отамендининг шаънига илиқ фикрларни билдирди.

“Бизнинг жамоамизда супермен бор. Бу Нико. Усиз биз бу каби ютуқларга эриша олмасдик. Барча Стерлинг, Сильва, Де Брюйне, Агуэро ҳақида гапирмоқда ва шубҳасиз улар бунга лойиқ. Аммо мендан юксак ҳурматга лойиқ футболчи ҳақида сўрашганида шубҳасиз Никони айтган бўлардим. У ажойиб йигит. Вазиятларда ўзини умуман аямайди. Оёғида, тиззасида, елкасида оғриқ безовта қилганидаям охиригача кураша олади”, - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмқода ESPN FC нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN FC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›