Гвардиола ғалабали ўйиндан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди
10 фев 2022 08:54
Янгиликлар
Гвардиола ғалабали ўйиндан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Брентфорд"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.
"Бундай рақибга қарши ўйинда ҳужум уюштириш қийин. Улар агрессивлик ва юқори прессингдан фойдаланишади.
Биз ҳужум қилишни бошлаганимизда улар ортга чекиниб, чуқур ҳимояга киришди. Биз сабр қилдик, хатога йўл қўймадик ва якунда керакли натижага эришдик.
Ўйинимиздан жуда мамнунман. Ўз дарвозамиз томон биттагина зарба ўтказиб юбордик. Умуман олганда яхши ҳаракат қилдик. Бироқ, рақиб ўз жарима майдончасида 10 киши бўлиб ҳимояланганда ўйнаш қийин бўлади.
Соврин учун кураш ҳақида гапирсак, "Ливерпул"да ҳали иккита захирадаги ўйин бор. Ўшандан сўнг фарқ қандай бўлишини кўрамиз.
Олдинда 14 та мана шундай қийин ўйин кутиб турибди. Рақобат жиддий, аммо 60 очко тўплаганимиз ёқмоқда", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар