Гвардиола: "Боатенг "Атлетико"га қарши баҳсларда майдонга тушадими, йўқми, билмайман"
19 апр 2016 10:37
Янгиликлар
Гвардиола: "Боатенг "Атлетико"га қарши баҳсларда майдонга тушадими, йўқми, билмайман"
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, ҳимоячи Жером Боатенг "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувларида жамоасига ёрдам бера олишини билмайди.
"Боатенг кўп вақтни ўтказиб юборди, шу сабабли у "Атлетико"га қарши ярим финал баҳсларида майдонга тушиши ёки тушмаслигини билмайман. Умуман олганда, ҳозир Чемпионлар лигаси ҳақида ўйлаётганим йўқ, чунки эртага "Вердер" билан Германия Кубоги ярим финалида майдонга тушамиз. Қийин бўлади, аммо финалда иштирок этмоқчимиз" - дейди Гвардиола.
Фикрлар