

“Лестер – ақлбовар қилмас жамоа ва уларга ўз майдонимизда ютқазгандик (2:5), аммо ўтган баҳсда сабрли бўлдик ва АПЛ ғолиблиги сари катта қадам ташладик.
Халқаро танаффусдан кейин футболчилар қандай формада бўлишини ҳеч қачон билмайсан, аммо уларга ишонаман. Баъзан эса улар менга ишонишмайди, аммо барибир уларнинг барчаси менга ёқади. Кўпдан бери ўйнамаган айрим футболчиларга имконият бердим.
11 ой давом этадиган Англия чемпионатидаги ғолибликдан ёқимлироқ нарса йўқ. Бу жуда қийин мусобақа. АПЛ титулига жуда яқинмиз, бизга яна учта ғалаба керак”, дейди мутахассис.




