UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  2 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  23 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  28 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар Янгиликлар

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар

Теглар :  ШўртанҒузор
Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда спорт, шу жумладан футболнинг ривожланиши ва такомиллашувига ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан давлатимиз раҳбарининг 04.12.2019 йилдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони, шунингдек “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сонли фармони бунга яққол мисол бўла олади.

Футбол бўйича ПРО-лига баҳсларида иштирок этаётган Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳомийлари ва раҳбарияти бугунги кунда айнан мана шу қарорларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Бир неча йиллар давомида Ғузорда шаклланган ва самарали фаолият кўрсатиб келаётган мукаммал футбол инфро тузилмаси ёнига жорий йил бошидан эътиборан болалар футбол Академияси биносини ҳам қўшилди. Ушбу футбол илм масканида барча шароитлар яратилган: 45 ўринли шинам ётоқ жой, овқатланиш ошхонаси, ювиниш ва дам олиш, тикланиш, ўқув жараёнларини олиб бориш хоналари, турли хил йиғилиш, илмий амалий семинарлар ўтказиладиган конференц заллар ўқувчилар ихтиёрига берилади. Бундан ташқари спорт ҳамда футбол сир-асрорларини ўрганиш, амалий машғулотлар ўтказиш учун бир нечта табиий ва сунъий қопламали футбол майдонлари, спорт майдончалари ва жиҳозлари ҳам Академия ўқувчиларига мунтазир.

Тасдиқланган режа асосида яқин вақт ичида танлов ва селекция ишлари бошланади. Унинг натижаларига кўра дастлабки тингловчилар ушбу футбол илм масканига қабул қилинади.

Эътиборингизга Ғузор футболининг инфротузилмасини акс эттирувчи видео лавҳаларни намойиш этамиз.




Маълумот учун телефонлар: +99897-801-72-06, +99897-222-78-71

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика