Гризманн: "Бу бизнинг тун эмасди, аммо Франция терма жамоаси билан фахрланаман"
11 июл 2016 11:41
Янгиликлар
Гризманн: "Бу бизнинг тун эмасди, аммо Франция терма жамоаси билан фахрланаман"
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Португалиядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо португалиялик дарвозабон яхши ўйнади. Уларда вазиятлар кўп бўлгани йўқ, рақиб қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Улар учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганда гол уришди, жавоб беришга қийналдик. Жуда хафамиз, аммо футбол шундай.
Биз бу мағлубиятни тезроқ унутиб, жаҳон чемпионати саралашига тайёрланишимиз керак. Бу бизнинг тун эмас. Мағлубиятга қарамасдан, терма жамоамиз билан фахрланаман" - дейди Гризманн.
Фикрлар