Готоку Сакай: "Коронавирусдан тузалганимдан хурсандман"
28 май 2020 14:51
Янгиликлар
Готоку Сакай: "Коронавирусдан тузалганимдан хурсандман"
Япониянинг "Виссел Кобе" футболчиси Готоку Сакай касалхонада даволаниб чиқди.
У коронавирусдан зарарланиш ташҳиси билан ифохонага ётқизилганди. "Мен касалхонадан соғайиб чиқдим ва бундан жуда хурсандман. Барча шифокорларга раҳмат айтаман", - дейди Япония терма жамоаси собиқ футболчиси. - Мен яна футбол ўйнашни хоҳлайман. Машғулот майдонига келиб жамоадошларимни кўрганимда жуда хурсанд бўлдим. Ҳозирча якка ўзим шуғулланиб турибман, қачонки мураббийлар айтса умумий гуруҳга қўшиламан".
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи 30 март куни коронавирусга тест топширганида таҳлил натижаси ижобий чиққанди. Шундан сўнг у ётиб даволанишга мажбур бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар