Готоку Сакай: "Коронавирусдан тузалганимдан хурсандман"

Xayrulla Xoliqov
28 май 2020, 14:51
Япониянинг "Виссел Кобе" футболчиси Готоку Сакай касалхонада даволаниб чиқди.

У коронавирусдан зарарланиш ташҳиси билан ифохонага ётқизилганди. "Мен касалхонадан соғайиб чиқдим ва бундан жуда хурсандман. Барча шифокорларга раҳмат айтаман", - дейди Япония терма жамоаси собиқ футболчиси. - Мен яна футбол ўйнашни хоҳлайман. Машғулот майдонига келиб жамоадошларимни кўрганимда жуда хурсанд бўлдим. Ҳозирча якка ўзим шуғулланиб турибман, қачонки мураббийлар айтса умумий гуруҳга қўшиламан".

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи 30 март куни коронавирусга тест топширганида таҳлил натижаси ижобий чиққанди. Шундан сўнг у ётиб даволанишга мажбур бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›