UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"МЮ" Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  3 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  1 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2

Гол урмаётган Мессидан покер, "Мадрид" яна очко йўқотди: 25-тур якунлари ҳақида Янгиликлар

Гол урмаётган Мессидан покер, "Мадрид" яна очко йўқотди: 25-тур якунлари ҳақида

Теглар :  Ла Лига
Испания чемпионати 25-тур учрашувлари ортда қолди.

"Атлетико Мадрид" яна ғалаба қозонди, бу сафар "Вильярреал" "матрасчилар"дан жабр кўрди 3:1. "Севилья" сафарда бу мавсум юқори ўринлар учун курашаётган "Хетафе"ни таслим қилган бўлса, 

"Барселона" - "Эйбар" 5:0
Голлар: Лионель Месси 14, 37, 40, 87, Артур 89.

25-тур превьюсида "Барселона" сўнгги йилларда "Эйбар"га қарши ортиқча қийинчиликларга дуч келмаслиги ҳақида айтиб ўтгандик. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Лео Месси 2013/14-йилдан буён энг узоқ давом этган голсиз сериясига нуқта қўйди. Ва бу ишни шундай бажардики, аввалги ўйинларда гол ура олмагани кўпчиликнинг эсидан чиқиб кетди. 398 дақиқа гол урмаган Месси бир йўла 4 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Яна бир эътиборли жиҳат жамоанинг янги футболчиси Мартин Брейтуэйт жамоа сардори голларидан бирига голли узатмани амалга оширди.   

Муҳим ҳафта олдидан қийин даврларни бошидан ўтказаётган "Барса" ажойиб ғалабага эришди ва кейинги ўйинларга кўтаринки руҳ, ўзгача ишонч билан тайёрланиши турган гап.

"Леванте" - "Реал" 1:0
Гол: Хосе Моралес 79

Энг шов-шувли натижа "Реал Мадрид" сафарда "Леванте"га ютқазиб қўйгани бўлди. 

Аввалги турда "Сельта" билан ўйинда тайёр уч очкони қўлдан чиқарган Зидан шогирдлари дастлабки дақиқаларда хатолардан ҳулоса чиқаргандек кўринишди. 

Футболчилар катта иштиёқ билан ҳаракат қилар, кетма-кет зарбалар амалга ошириларди. Лекин шундай бўлса ҳам "қаймоқранглилар" танаффусгача ҳисобни оча олишмади. 

Кейинчалик маълум бўлдики, вазиятлардан унумли фойдаланмаслик меҳмонларга қимматга тушди. 

Биринчи бўлимда Карим Бензема ва Лука Модрич икки мартадан яхши вазиятга эга бўлишди, лекин ҳар сафар посбон Айтор Фернандес тўпнинг дарвоза тўрига боришига қаршилик қилаверди. 

Азар ҳам бир нималар қилишга уринди, аммо бу ҳам киперни ортиқча ҳавотирга солмади. 

Ўз навбатида, "Леванте" ҳужумда деярли ҳеч нима қилмас, Куртуа эса анча зерикиб қолганди. 

Ўйиннинг 50-дақиқасида Эден Азар бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо имкониятни кўкка совурди. 

Зидан шогирдларига кўрсатма бериш мақсадида қанчалар уринмасин, унинг овозини майдондаги футболчилар эшита олишмади. Бу ҳам етмагандек, рақибнинг ўта содда ҳужумини ўтказиб юборишди - 1:0. 

Учрашув "Леванте" режаси бўйича ўтди десак муболаға бўлмайди. Марказда Никола Вукчевич узоқ масофага тўпни етказиб берди, қанотдан олдинга ўтган Моралес зарба учун қулай фурсатни топа билди ва Тибо Куртуа зарбани кўриб турган бўлсада, уни қайтаришга ожизлик қилди. 

Сўнгги дақиқаларда Зидан кўз олдидан бутун ўйин: Модричнинг қулай имкониятлари, Эден Азарнинг бирга-бир вазиятга чиққани, Бенземанинг ўта оддий зарбалари, бирма-бир ўтган бўлса керак. 

Ҳаммаси етмагандек, узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтган Эден Азар яна жароҳат олиб майдонни эртароқ тарк этишга мажбур бўлди. Кейинроқ маълум қилинишича футболчи икки ой "Реал Мадрид"га ёрдам бера олмайди.

"Реал" "Класико"да рақибни мағлуб этиб, биринчи ўринга қайтишга ҳаракат қилади. Лекин ундан аввал Чемпионлар Лигаси плей-оффида "Манчестер Сити" билан беллашув. Агар шундай ўйин кўрсатадиган бўлса, "Мадрид" жуда ноқулай аҳволда қолиб кетиши ҳеч гап эмас.

       

"Осасуна" - "Гранада" 0:3
Голлар: Дарвин Мачис 4, Дарвин Мачис 28, Димитри Фулкье 41

Эътиборга лойиқ яна бир учрашув "Осасуна" - "Гранада" ўртасида бўлиб ўтди. Меҳмонларга рақибни "янчиб ташлаш" учун 45 дақиқа етарли бўлди. 

Биринчи бўлимдаёқ Дарвин Мачис дубль қайд этди ва Димитри Фулкье ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя қолди. Иккинчи бўлимда "Гранада" ҳисобдан келиб чиқиб ҳаракат қилди, карахт ахволдаги "Осасуна" эса айтарли ҳеч нима қила олмади.


Шунингдек, бу турда:

"Бетис" - "Мальорка" 3:3
Голлар: Хуан Эрнандес 16, Серхио Каналес 19 (пен), Набиль Фекир 35 (пен), Хоакин 48, Такефуса Кубо 70. 

"Сельта" - "Леганес" 1:0
Гол: Яго Аспас 62.

"Алавес" - "Атлетик" 2:1
Голлар
: Лукас Перес 28 (пен.), Родриго Эли 90+1 - Рауль Гарсия 17

"Вальядолид" - "Эспаньол" 2:1
Голлар
: Сандро Рамирес 77, Серхио Наварро 83 - Адриан Эмбарба 90+3 (пен.)

"Реал Сосьедад" - "Валенсия" 3:0
Голлар: Микель Мерино 12, Начо Монреаль 45, Аднан Янузай 48.

"Хетафе" - "Севилья" 0:3
Голлар
: Лукас Окампос 43, Фернандо Франсиско Режес 67, Жюль Кунде 75

"Атлетико" - "Вильярреал" 3:1
Голлар
: Анхель Корреа 40, Коке 64, Жоау Феликс 74 - Пако Алькасер 16


Омонжон Тўхтамирзаев 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика