UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  0 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  23 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2

ЛаЛиганинг бугунги ўйинлари учун превью Янгиликлар

ЛаЛиганинг бугунги ўйинлари учун превью

Бугун, 22 февраль куни ЛаЛиганинг 25-туридан ўрин олган бир нечта учрашув бўлиб ўтади.

"Аталанта"га ютқазиб қўйган "Валенсия", Ла Лигада "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади. "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги фарқ эса бор йўғи биргина очкони ташкил қилмоқда. Кейинги турда бизни "Эл-Класико" кутиб турибди! Ҳафта ўртасида ҳар икки жамоа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги иштирокини бошлайди, лекин нима бўлса ҳам ички чемпионатда очко йўқотишнинг вақти эмас.



"Барселона" vs "Эйбар"

Барселона

Лионель Месси - 14', Лионель Месси - 37', Лионель Месси - 40', Лионель Месси - 87', Артур - 89'

Примера Дивизион . 25-тур

22/02/2020, 20:05

0
:
5
Тугади

Эйбар

Стадион: Camp Nou, 66971 томошабин

Бош ҳакам: Cesar Soto

45'
90'
14'  Лионель Месси
14'  Иван Ракитич
37'  Лионель Месси
37'  Артуро Видаль
40'  Лионель Месси
59'  Серхио Бускетс (Френки де Йонг)
68'  Жерар Пике (Самюэль Юмтити)
72'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
87'  Лионель Месси
89'  Артур
64'  Гонсало Эскаланте
66'  Такаси Инуи (Пабло де Бласис)
66'  Серхи Энрик (Кике Касин)
83'  Эду Экспосито (Себастьян Кристофоро)
85'  Папакули Диоп

"Барселона" кўп ҳолларда "Эйбар"га қарши ўйинда ортиқча муаммоларга дуч келмайди. Охирги 10 ғалаба осонлик ила, иккита тўп фарқи билан қўлга киритилган. Ҳаттоки ҳозирги ҳолатида ҳам "Барселона" ўз майдонида аутсайдерга қарши ўйинда асабийлашишга ҳожат қолдирмаслиги зарур. Примера етакчиларини олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди.

Ўйиннинг асосий интригаси – даниялик форвард "Барселона" сафида илк ўйинини ўтказиши билан боғлиқ. Мартин Брэйтуэйт каталонияликлар сафида фақат Испания чемпионати ўйинларида майдонга туша олади. Ярим йилдан камроқ вакт давомида бу трансферга сарфланган пуллар оқланиши даргумон ва ёзда "кўк-анорранглилар" футболчини ўз сафларида олиб қолмасалар ҳам керак.


"Эйбар" борган сари мусобақа жадвалининг қуйига қараб кетмоқда. Баҳорда клубнинг асосий вазифаси чемпионатда жон сақлаб қолиш учун керак очколар қўлга киритиш, лекин бу иш бугун амалга ошмаса ажабмас.



"Реал Сосьедад"  vs "Валенсия"

Реал Сосьедад

Микель Мерино - 12', Начо Монреаль - 45', Аднан Янузай - 48'

Примера Дивизион . 25-тур

22/02/2020, 22:30

0
:
3
Тугади

Валенсия

Стадион: Reale Seguros Stadium, 31416 томошабин

Бош ҳакам: Jose Luis Gonzalez

45'
90'
12'  Микель Мерино
12'  Хосеба Сальдуа
38'  Микель Мерино
45'  Начо Монреаль
45'  Ариц Элустондо
48'  Аднан Янузай
48'  Микель Ойарсабаль
72'  Аднан Янузай (Виллиан Жозе)
84'  Александер Исак (Лука Сангальи)
89'  Микель Ойарсабаль (Айхен Муньос)
46'  Эльяким Мангаля (Уго Гильямон)
64'  Карлос Солер (Ли Кан Ин)
80'  Ферран Торрес (Рубен Собрино)
88'  Жауме Коста

"Сосьедад"нинг ўтган турдаги ўйини қолдирилди ва йўқотилган очколар бўйича Сан-Себастьян жамоаси Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўриндан бир қадам масофада турибди. Қўшимча дам олиш кунлари футболчиларга салбий таъсир кўрсатмаса керак. Аксинча, қийин ўтган Қирол Кубоги баҳсларидан сўнг, ўйинчилар дам олишга қарши бўлишмаган бўлса керак.

"Валенсия" кутилмаганда Чемпионлар Лигаси плей-оффида "Аталанта"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Испанияликлар сафида ягона голни Денис Черишев уришга эришди ва жавоб ўйинига кичик бўлсада, умид қолдирди. "Валенсия"га жароҳатлар ҳам панд бериши мумкин. Бир қатор муҳим футболчилар ҳамон ўйиндан четда қолишмоқда. "Сосьедад"га қарши ўйинда "кўршапалаклар"га анчагина қийин бўлади.



"Леванте" vs "Реал Мадрид"

Леванте

Хосе Луис Моралес - 79'

Примера Дивизион . 25-тур

23/02/2020, 01:00

0
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Стадион: Estadio Ciudad de Valencia, 22543 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
35'  Рохер Марти
67'  Рохер Марти (Гонсало Мелеро)
79'  Хосе Луис Моралес
79'  Никола Вукчевич
81'  Хосе Луис Моралес (Пабло Мартинес)
88'  Борха Майораль (Серхио Леон)
10'  Серхио Рамос
67'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
71'  Каземиро
73'  Иcкo (Лукас Васкес)
81'  Лука Модрич (Федерико Вальверде)

Охирги 5 ўйиннинг 4 тасида "Леванте" мағлуб бўлди, лекин уларнинг барчаси сафардаги ўйинларда қайд этилди. Жамоага қанчалик қийин бўлмасин, календарь шундай тўғри келган. Узоқ кутилган уй учрашуви ва мана сизга "Реал". 

Ўз майдонида Пако Лопес шогирдлари "Мадрид"га қарши охирги олти ўйиннинг фақат биттасида очко ишлаб олган.


Зинедин Зидан "Сельта"га қарши беллашувдаги дурангдан сўнг, яна қоқилишни истамаслиги аниқ. Қўшимчасига, олдинда Чемпионлар Лигаси ва "Эль-Класико" кутиб турибди. Таркиб борасида "Реал"да муаммо йўқ, фақатгина Гарет Бейл ва Лука Йович ўйин арафасида умумий гуруҳда машғулот олиб бормаган ва уэльслик қайдномадан ҳам ўрин олмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика