Гейнрих Миржалол Қосимовдан ўтиб кетди
02 сен 2016 08:56
Янгиликлар
Гейнрих Миржалол Қосимовдан ўтиб кетди
Ўзбекистон - Сурия учрашувида Александр Гейнрих гол уриб жамоамизга ғалаба келтирди.
Шундай қилиб, ҳужумчи терма жамоадаги 31-голини уришга муваффақ бўлди. Бу борада Гейнрих терма жамоамиз собиқ сардори Миржалол Қосимовдан битта голга ошиб кетди. Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш бўйича рекордчи Максим Шацких ҳисобланади. Тажрибали ҳужумчи 60та ўйинда 34та гол урган.
Таъкидлаш лозимки, Гейнрих терма жамоада ўйин ўтказиш борасида тўртинчи ўринда бормоқда. Энг кўп ўйин ўтказган уч футболчи: Темур Кападзе 119та ўйин, Сервер Жепаров 117, Игнатий Нестеров 94. Саша кеча 89-учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар