UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  8 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Германия суперкубогида “Бавария” пенальтилар сериясида ғолиб чиқди ФОТО Янгиликлар

Германия суперкубогида “Бавария” пенальтилар сериясида ғолиб чиқди ФОТО

Германия суперкубоги Мюнхеннинг “Бавария”сига насиб этди.

Қизиқарли баҳснинг 12-дақиқасида Пулишич ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Левандовски мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим ўрталарида Обамеянг пеналтидан яна мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди-2:1. Аммо ўйин якунланишига икки дақиқа қолганида Бюрки автогол муаллифига айланди -2:2.

Регламентга кўра, ўйин дуранг натижа билан тугагач, томонлар пеналтилар сериясида ғолиб номига ойдинлик киритишди. “Бавария” посбони Ульрайх “лоторея”лар баҳсида омадли чиқди ва рақибнинг икки зарбасини батараф эта олди. Натижада 2017 йилга Германия суперкубоги “Бавария” музейига йўл оладиган бўлди.

Германия суперкубоги.

Боруссия Д – Бавария 2:2

Голлар:1:0 – 12 Пулишич, 1:1 – 18 Левандовски, 2:1 – 71, пенальти Обамеянг, 2:2 – 88, автогол Бюрки.

Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Загаду (Пасслак, 77), Пишчек, Бартра, Дауд (Роде, 46), Шахин, Дембеле, Кастро, Пулишич (Филипп, 90), Обамеянг.

Бавария –Ульрайх, Мартинес (Зюле, 60), Хуммельс, Рафинья, Толиссо (Саншеш, 84), Киммих, Видаль, Руди, Рибери, Мюллер (Коман, 67), Левандовски.

Пеналтилар серияси : 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.

Огоҳлантириш:Папастатопулос (17), Загаду (53), Левандовски (69), Видаль (74), Роде (86), Пасслак (90).




Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика