Германия кубоги. Илк ярим финалчи маълум, уларнинг рақиби ”Бавария” бўлиши мумкин

Eldor Akmurzayev
3 апр 2019, 00:01
Бугун Германия кубоги доирасида 2та чорак финал баҳси бўлиб ўтиши керак эди.

Уларнинг биринчиси яъни “Падерборн 07” - “Гамбург” ўртасидаги тўқнашув бироз олдин ўз якунига етди.

Мазкур баҳсда меҳмонлар аъзоси Пьер-Мишель Ласогга дубль қайд этиб, “Гамбург”ни мусобақанинг ярим финалига олиб чиқди.

“Аждарлар”нинг кейинги босқичдаги рақиби эртага “Бавария” – “Хайденхайм” ўйинидан кейин маълум бўлади. Маълумот учун, айни вақтларда “Аугсбург” ҳамда “РБ Лейпциг” клублари ўртасида (0:0) учрашув ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia