UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  4 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  16 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

"Гамбург" юлдузи ичиб рулга ўтиргани учун рекорд суммада жаримага тортилди! Янгиликлар

"Гамбург" юлдузи ичиб рулга ўтиргани учун рекорд суммада жаримага тортилди!

Теглар :  Гамбург
Германиянинг "Гамбург" клуби вингери Жан-Люк Домпе маст ҳолатда машина бошқаргани учун қаттиқ жазоланди.

Январь ойи охирида полиция томонидан тўхтатилган 30 ёшли франциялик футболчининг организмида алкоголь борлиги аниқланган эди. Клуб раҳбарияти ушбу ҳолатга муросасиз муносабатда бўлди.

Клуб томонидан қўлланилган жазо чоралари:

Футболчи олти хонали сонлардан иборат (камида 100 000 евро) рекорд миқдордаги жаримага тортилди.

У номаълум муддатга Бундеслига ўйинларидан четлатилди.

Футболчининг ўзи айбини тан олди:

"Шунчаки узр сўраш камлигини тушуниб турибман. Мен намунали инсон сифатида кутилган ишончни оқлай олмадим. Клуб, мураббийлар штаби ва мухлислардан жуда ҳам узр сўрайман. Жамоани муҳим паллада панд бериб қўйганимдан афсусдаман", — деди Домпе.

Маълумотларга кўра, Домпе жазо тариқасида ижтимоий ишларга жалб қилинади. У шу ҳафтадан машғулотларга қайтади, бироқ унинг майдонга тушиш-тушмаслигини клуб раҳбарияти кейинроқ ҳал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика