UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Германия билан ўйинда хет-трик қилган, Англияга илк зарбада гол урган Дердийок ҳақида Янгиликлар

Германия билан ўйинда хет-трик қилган, Англияга илк зарбада гол урган Дердийок ҳақида

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Эрен Дердийокни ўз сафига қўшиб олаётгани ҳақида хабар бергандик.

Келиб чиқиши турк бўлган Эрен 1988 йилнинг 12 июнида Швейцариянинг Базель шаҳрида туғилган. Маҳаллий "Олд Бойс" клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади.

2004-2006 йилларда "Олд Бойс" сафида 18та ўйинда майдонга тушиб 10та гол урган.

2006 йилда Швейцариянинг энг машҳур клуби "Базель" сафига кўчиб ўтган. Уч мавсум давомида ушбу клуб таркибида 63та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 17та гол урган. "Базель" сафида 2008 йилда Швейцария чемпиони бўлган ва мамлакат кубогини қўлга киритган. Ўша йил Швейцарияда йилнинг энг яхши ёш футболчиси соврини Эренга топширилган.

2009 йилда Эрен Германиянинг "Байер" клубига трансфер қилинган. Леверкузен клуби футболчи учун 3,8 миллион евро тўлган эди. Уч йил давомида "доришунослар" сафида 90та ўйин ўтказган ҳужумчи 25та гол урди.



2012 йил ёзида "Хоффенхайм" клуби "Байер"га 5,5 миллион евро тўлаб ҳужумчини сотиб олди. Бир мавсумда ушбу жамоа сафида 19та ўйинда 1тагина гол урган Эрен 2013 йил ёзида "Байер"га ижарага берилган. "Байер"га қайтиши омадли чиқмаган - 18та учрашув ва 1та гол.

2014 йил ёзида "Хоффенхайм" уни Туркиянинг "Қосимпошо" клубига сотишга қарор қилди. Ўша пайтда Шота Арвеладзе бошчилик қилаётган турк клуби 2,5 миллион евро эвазига уни харид қилган эди. Икки йил давомида "Қосимпошо" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган Дердийокнинг навбатдаги клуби "Галатасарой" бўлганди. 2016 йил ёзида Эрен 4 миллион евро эвазига "Галатасарой"га кўчиб ўтганди. Уч мавсум давомида ҳужумчи 63та учрашувда 20та гол уришга эришган.



2019 йил июль ойида футболчи эркин агент сифатида "Гезтепа" клубига кўчиб ўтганди. Ярим мавсум давомида Дердийок Туркия Суперлигасида 5та ўйинда майдонга тушиб умуман гол ура олмади. Туркия Кубогида эса 4та учрашувда иштирок этиб 3та гол ва 1та голли пас берди.

transfermarkt маълумотига кўра унинг "Гезтепа" клуби шартномаси 2021 йил 30 июнь кунига қадар амал қилади. Ушбу портал маълумотига кўра Эрен Дердийокнинг айни пайтдаги трансфер нархи 350 000 еврога тенг.

Дердийокнинг Швейцария терма жамоасидаги дебюти 2008 йил Англия терма жамоасига қарши ўйинда содир бўлган. Захирадан майдонга тушган Эрен биринчи тегиниши билан гол урган эди. У 2008 йил Австрия ва Швейцарияда ўтган Европа чемпионатида иштирок этган энг ёш футболчига айланган эди.

2012 йил Дердийок Германия терма жамоаси билан ўтган ўртоқлик учрашувида рақиблар дарвозасига учта гол уриб хет-трикка эришган. Бу Эрен учун терма жамоа сафидаги ягона хет-трики бўлиб турибди.




Клубдаги фаолияти яхши бўлмагани сабабли Дердийок Оттмар Хитцфельд томонидан ЖЧ-2014нинг якуний рўйхатига киритилмаган. Бироқ "Қосимпошо"даги ўйинлари орқали яна терма жамоага қайтган ва 2016 йилдаги Европа чемпионатида иштирок этган.

Унинг терма жамоадаги сўнгги ўйини 2017 йил ЖЧ-2018 саралаши доирасида Венгрияга қарши баҳсда бўлган.

Эрен Дердийок Швейцария терма жамоаси сафида жами 60та ўйинда майдонга тушиб 11та гол уришга эришган.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика