UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  0 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  0 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  3 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  9 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  5 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  5 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  11

Геннадий Кочнев: «Муаммолар «Нурафшон» натижасига таъсир этмоқда» Янгиликлар

Геннадий Кочнев: «Муаммолар «Нурафшон» натижасига таъсир этмоқда»

«Динамо» - «Нурафшон» (1:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Геннадий Кочнев учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Шундай таассуротки, «Нурафшон» бир киши кам бўлиб ёмон эмас, аксинча яхшироқ ўйнагандек туюлди…

- Чиндан ҳам биз бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин анча яхши ўйин намойиш эта бошладик. Афсуски, кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам биз камчилик бўлиб ўйнаяпмиз. Сўнгги турда Зоминда ҳам икки киши кам бўлиб қолиб, якунда мағлубиятни тан олгандик. Бугун ҳам четлатиш бўлди. Бунда мен ҳакамнинг айбламайман, чунки футболчимиз чинданам икки вазиятда анча қўпол ўйин намойиш этди. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, камчиликда тўп суриб ҳам имкониятимиз бўлди, аммо вазиятдан фойдалана олмадик. Йигитлар ирода кўрсатишди, майдонда бор кучларини сарф этишди. Уларга эътирозим йўқ.

- Ушбу баҳсни «Нурафшон» учун мавсумдаги энг оғир ва муҳим ўйин деса бўладими?

- Муҳим баҳслардан бири эди. Энг оғир учрашувлар сирасига ҳам киритиш мумкин. Жорий мавсумда 3-4 мана шундай ўйинлар бўлди. Очко ишлашимиз керак бўлган аксарият ўйинларда афсуски очколарни йўқотган пайтларимиз ҳам бўлди.

- «Нурафшон» биринчи даврани кучли бешликда якунламоқда. Бу қониқарли натижами?

- Жамоамиздаги бир қатор муаммоларни инобатга оладиган бўлсак, ҳозирги натижамиз қониқарли. Чунки, бир қатор жамоалар сингари бизда ҳам молиявий муаммолар учраб турибди. Муаммолар жамоа натижасига таъсир этмоқда. Бундай шароитда бутун жамоани бир мақсад сари бошлаш ҳар қанча қийин бўлмасин, йигитлар ҳар учрашувда бор куч ва маҳоратларини ишга солишди. Уларга раҳмат дейман.

- Йил бошида жамоанинг олдига Олий Лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бу мақсад ўзгармайдими?


- Асло, биз йил бошидаги вазифамиз - Олий Лигага чиқиш учун курашишда давом этамиз. Тўғри, муаммоларимиз бор, аммо умид қиламанки биринчи давра якунидан кейин бу борада ижобий ўзгаришлар бўлади. Чунки, вилоятимиз раҳбарияти жамоага ёрдам беришини айтган.

- «Нурафшон» Биринчи Лиганинг барқарор клуби сифатида гавдаланаётган эди…


- Сизга шуни айтишим мумкинки, «Нурафшон»нинг молиявий ҳолати Биринчи Лигадаги энг ёмонларидан бири.

- Биринчи давра ҳақида қисқача…


- Клубимиз ҳозирда 4-ўринда бўлсада, биз аксарият ўйинларда муҳим очколарни йўқотдик. Яъни, бироз яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Аммо клубдаги ҳолатни инобатга олиб айтганда, даврани ҳозирги ўринимизда якунлаш ёмон натижа эмас.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика