UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Умуман айтганда оғир ўйин бўлди. Якуний натижа ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига юзага келди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз яхши эди, аммо кейинроқ вазият ўзгариб кетди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда қўпол хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик.

"Машъал" иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлди. Ўйиндан олдин ҳар икки жамоада ҳам очко йўқ эди. Бугун муборакликлар ғалабага эришиб, 3 очкога эга чиқишди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклаймиз. 

Мавсум аввалида катта трансферларни амалга ошира олмадик. Шунингдек, асосий таркиб футболчимиз қизил карточка олди. Шу каби факторлар натижаларга таъсир кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 0 очко, мусобақа жадвалида энг охирги ўриндамиз. Бироқ, хато ва камчиликлар устида ишлаб навбатдаги ўйинларда ғалабаларга эришишни мақсад қилганмиз.

- Одатда мураббийлар 70-дақиқадан кейин ўзгаришларни амалга оширишади. Сиз жуда эрта захирадан футболчи майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Фирдавс Асадов ўз даражасида ўйнай олмади. Шунингдек, бир футболчимиз озроқ жароҳат олиб қолди. Захирадан ўйинга қўшилган Бойсариев гол урди. Бироқ бизда бугунги ўйинда қўпол хатолар кўпайиб кетди. Шунингдек, Муҳаммад Одилов ҳам биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика