UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  16 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  7 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Арал" мағлуб этилганидан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, оғир баҳс бўлди. Тўғрисини айтсам, дурангга ҳам тайёр тургандим. Йигитлар ҳаракат қилишди, бор кучи билан меҳнат қилишди ва ғалабани илиб кета олишди. Бугун захирадан тушганлар ўйинни яхшилай олишди. Жамоада бир қанча яхши вазиятлар бўлди. Футболчилардан мамнунман, улар яхши ҳаракат қилишди ва керакли 3 очкони қўлга киритишди. Ёқимли байрам бўлди. Шу сабабли мухлисларни, клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Барчасидан мамнунман.

- Бу ғалаба навбатдаги ўйинга иштиёқ бера оладими?

- Албатта. Чунки биз сўнгги поғонадан кўтарилдик. Албатта, иштиёқ тақдим қилади. Бугун биз учун муҳим ўйин эди. Йигитларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Ўтган ўйиндаги матбуот анжуманида муаммолар ҳақида гапиргандингиз. Бу муаммолар ҳал бўлдими?

- Йўқ, бу ҳали жараёнда. Кутяпмиз. 

- Ёзда таркибга қўшиб олинадиган футболчиларни рўйхат қилиб олдингизми?

- Ҳозирча ҳолатимиз бунга йўл қўймаяпти. Бизда шорт-лист йўқ. Ишлар ҳал бўлганидан кейин бирга ўтириб, ўйлаймиз. Агарда ҳолат ўтган йилгидек бўлса, балки, ишлар яхшироқ бўлиши мумкин.

- Биринчи бўлимда Бобур Аманов ҳужумда ўйнади. 

- Бу борада ўтган йили гапирганман. 2010 йили "Бухоро" бош мураббийи бўлганимда, биз биринчи лигада эдик, Бобур эса менинг ҳужумчим бўлган. Ўшанда у бир мавсумда 11та гол урган. Кейинчалик ҳимояга ўтганди. Мураббийлар билан биргаликда унинг тўпни ушлаб тура олишини инобатга олдик. У жароҳатидан кейин энди тикланиш жараёнини бошдан кечиряпти. 

- "Ғиждувон"га ғалаба учун нималар етишмаяпти?

- Жамоага эътибор етишмаяпти. Агарда ишлар бошқача кетса, яхшироқ эътибор қарата олишса, нормал даражадаги машғулот жараёнига имкон беришса, йигитларда куч ҳам пайдо бўлади ва барчаси бошқача бўлади. 

- "Арал"нинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа. Уларнинг бугун тезкор ўйин кўрсатишини кутгандик. Оғир ўйин ўтказдик ва яна омадимиз келди. Омад сабабли сўнгги дақиқада ғалаба голини урдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика