UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  1 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  14 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда биргина вазият туфайли пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар умумий холатда ёмон ҳаракат қилишмади. Жамоамизда молиявий муаммолар бор. Жамоамиз таркиби деярли янгиланди. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Иккинчи бўлимда олдинги чизиқда яхшироқ ҳаракат қилдик. Йигитлар мезбонлар дарвозасига тўп киритишни уддалашди.

- Хорижлик мутахассис ўйин давомида кўпроқ кўрсатма берди...

- Ҳа, у мураббийлар штаби томонидан тузилган режа ва кўрсатмаларни етказиб турди. У билан боғлиқ расмий жараёнлар сўнги босқичда.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларни ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳа, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Айнан охирида амалга оширилган 2 нафар ўзгариш жамоамиз учун фойдали бўлди.

- Ўйин соат 18:00да бошланди. Бу жамоамиз ўйинига таъсир кўрсатмадими?

- "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Об-ҳаво таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бироқ биз биринчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Мағлубият сабабини об-ҳаво билан боғламоқчи эмасман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика