UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Геннадий Кочнев: "Бухоро" ва "Ғиждувон"нинг вазифаси бошқа-бошқа" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Бухоро" ва "Ғиждувон"нинг вазифаси бошқа-бошқа"

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.

"Биз жуда ҳам ҳаяжонли ўйин бўлишини кутгандик. Аммо биринчи таймни бутунлай барбод қилдик, жуда кучсиз ўйнадик ва гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда ўзгаришлар амалга оширдик ва рақиб дарвозаси олдида вазиятлар пайдо бўла бошлади.

Сўнгги дақиқаларда вабанк қилдик ва тўлиқ ҳужумга ўтдик. Ҳимоячиларни олдинга сурдик, гол уришга уриндик, афсуски ўз дарвозамиздан иккинчи голни олиб чиқдик. "Бухоро" бугун биздан яхшироқ ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа мухлисларини ҳам табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз, хатолар устида ишлаймиз. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз, "Бухоро" билан вазифамиз бошқа-бошқа", - деди Кочнев. 

- Айнан қандай вазифа қўйилган?

- Ҳозир турнир жадвалида пастдамиз, кўтарилишимиз керак. Кучли бешликда бўлганимизда яхши бўларди. Балки 6, балки 7-ўринни олармиз. Ҳаракат қиламиз, ҳар бир ўйинда курашамиз. Суперлигага чиқиш учун курашаётган жамоаларга қарши ўйнаб бўлдик ва энди ўз рақобатчиларимиз билан тўқнаш келамиз. Вазифамиз мусобақа жадвалида имкон қадар юқорига кўтарилиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика