Гаттузо: "Мени буюк мураббий деб ҳисобламанг"
01 мар 2018 14:57
Янгиликлар
Гаттузо: "Мени буюк мураббий деб ҳисобламанг"
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия Кубоги ярим финалида "Лацио"ни пенальтилар сериясида мағлуб этганидан сўнг, ҳис-туйғулари билан бўлишди.
"Баъзида шогирдларимни машғулотда ақлдан оздиришим мумкин, бироқ бу ўзини оқламоқда. Биз мухлислар анчадан бери орзу қилаётган жамоага айланишимиз керак. Жамоамизга тўпни назорат қилишда ва ундан тартибли қутилишда катта ёрдам берган Винченцо Монтеллага раҳмат айтишимиз лозим.
Мураббийлик вазифасида ҳеч нарсага эришганим йўқ, мени буюк мураббий деб ҳисобламанг. Сўнгги беш йил давомида фаол меҳнат қилдим, Про лигасида совриндор бўлдим ва чет элда тажриба тўпладим" - дейди Гаттузо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар