

Гаттузо билан бирга "Милан"да ўйнаган Кафу у буни уддалашига шубҳа қилмаяпти. Кафу Женнарони бу лавозим учун энг яхши вариант деб атади.
"Менинг яқин дўстим Женнаро – Италия терма жамоаси учун энг зўр танлов. Ишончим комилки, у эплайди ва жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Ҳозир юрак, шахсият ва кўп меҳнат керак, Гаттузо буни амаллайди", – деди Кафу.
Эслатиб ўтамиз, аввалги мураббий Лучано Спаллетти истеъфога чиққан эди.



