Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"

Sherzod Nurmatov
9 сен 2025, 14:51
Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали терма жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан ишлаш ҳақида фикр билдирди.

"Гаттузо билан кўп гаплашганман. Мен у билан аввал ҳам ишламоқчи бўлганман, лекин ҳозир терма жамоада бу содир бўлаётганидан хурсандман. У менга айтган ҳамма нарсани худди отам билан бўлгани каби қадрлайман. Гаттузо барчамиз унга ўхшашимизни хоҳлайди", – деди футболчи.

Италияликлар 8 сентябрь куни ЖЧ-2026 саралаш турнири доирасида Исроил терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›