UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  2 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  165 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  47 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Футзалчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси учун Бишкекка жўнаб кетишди Янгиликлар

Футзалчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси учун Бишкекка жўнаб кетишди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бироз олдин Осиё чемпионати саралашида қатнашиш учун Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Сафар олдидан терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан қисқача суҳбатлашдик.

"Бишкекдаги саралашга яхши тайёрландик. Тошкентда Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан икки марта ва Туркманистон билан бир бор ўртоқлик учрашувлари орқали сўнгги тайёргарликни ўтказдик. Якуний таркибга Рустам Умаровнинг киритилмаганига кеча унинг онаси вафот этди. Шу боис бундай вазиятда Рустамни хорижга олиб кета олмасдик. Фурсатдан фойдаланиб унга ва унинг оиласига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдираман. Суннатилла Жўраев ва Хушнур Эркиновда эса жароҳат бор. Шу боис уларни Бишкекка олиб боришдан маъно кўрмадим ва уларнинг ўрнини ёш футзалчилар билан тўлдирдим", - деди Баҳодир Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради.

Учрашувлар 10-12-апрель кунлари ўтказилади. Вакилларимиз ушбу босқичдаги иштирокини 10 апрель куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Осиё чемпионати саралашига йўл олган якуний таркибимиз:
Дарвозабонлар:

Равшан Элибоев ("Каспий", Қозоғистон)
Аббос Элмуродов ("Хуахин-Жиззах")

Футболчилар:
Ихтиёр Ропиев ("Хуахин-Жиззах")
Машраб Одилов ("Локомотив")
Анасхон Раҳматов ("Хуахин-Жиззах")
Илҳом Ҳамроев ("Хуахин-Жиззах")
Ҳусниддин Нишонов ("Хуахин-Жиззах")
Дилшод Раҳматов ("Хуахин-Жиззах")
Даврон Чориев ("Хуахин-Жиззах")
Ҳайрулла Солихов ("Бунёдкор")
Элбек Тўлқинов ("Хуахин-Жиззах")
Давлат Ибрагимов (АГМК)
Акбар Усмонов ("Локомотив")
Музаффар Аҳаджонов (АГМК)







Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика