Футзал. Осиё Кубоги-2022 саралашига 6 январь куни қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
15 дек 2021, 15:34
6 январь куни Куала-Лумпур шаҳрида футзал бўйича Осиё Кубоги саралашига қуръа ташланади.

Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий зона саралашида қатнашади. Баҳслар 1-15 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Эрон билан бирга 1-саватчадан ўрин олган. Яъни вакилларимиз саралашда аниқ Эронга тўқнаш келишмайди.

Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа Осиё Кубогига йўлланма олади.

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022 саралаши
Марказий ва Жанубий зона

1-саватча: Эрон ва Ўзбекистон
2-саватча: Қирғизистон ва Тожикистон
3-саватча: Туркманистон ва Афғонистон
4-саватча: Непал ва Мальдив ороллари.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia