

Ўзбекистон футзал терма жамоаси асосий ўйинчиларидан бири Даврон Чориев жароҳати туфайли мусобақани ўтказиб юборади.
Бу ҳақда футзалчи бугун Беларусь билан ўртоқлик ўйинидан кейин championat.asia сайтига маълум қилди. Чориев Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатигача сафга қайтишга ва мундиалда қатнашишга умид қилмоқда.




