UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  1 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  12 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  16 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  26 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2004 Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2004

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ-2004



Мини футбол бўйича бешинчи Жаҳон чемпионати Хитой Тайпейида ўтказилган. 21 ноябрдан 5 декабрга қадар давом этган мусобақада қаторасига иккинчи бор Испания терма жамоаси ғалаба қозонган.

Фалкао етакчилигидаги Бразилия 2000 йил Гватемала финалидаги мағлубият учун Испаниядан ўч олиш учун Хитой Тайпейига ташриф буюришади. Гуруҳ босқичини осонгина якунлаган бразиллар кубокни қайтариб олишга тайёр эканликларини намойиш этгандек бўлишди. Аммо, "Футбол сеҳргарлари"ни ярим финалда яна ўша "Қизил фурия" тўхтатиб қолади. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланади. Пенальтилар сериясида эса омад испанларга кулиб боқади. Бразилия учинчи ўрин учун баҳсда қитъадоши Аргентинага ҳеч қандай имкон қолдирмайди - 7:4.

Испания биринчи босқичда Украина, Хитой Тайпейи ва Миср терма жамоалари дарвозасига 19та тўп киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолади. Иккинчи босқичда эса Чехия, Италия ва Португалия мағлуб этилади. Ярим финалдаги ўйинга эса юқорида тўхталдик. Хавьер Лозано шогирдлари ҳал қилувчи беллашувда Европанинг амалдаги чемпиони бўлган Италия терма жамоаси билан  тўқнаш келади. Қизиғи, Европа чемпионати ярим финалидаги сценарийнинг акси бўлади. Яъни, Еврода Италия испанларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, мундиал финалида испанлар ҳудди шу ҳисобда устун келишади. Шу тариқа, Испания терма жамоаси қаторасига иккинчи маротаба Жаҳон чемпионати деган номга сазовор бўлади.

Бразилиялик Фалкао бешинчи мундиалнинг ёрқин юлдузига айланади. Мусобақа давомида рақиблар дарвозасига 13та тўп киритган Фалкао олтин бутса билан бирга олтин тўпга ҳам эга чиқади.



ЖЧ-2004, Финал
05.12.2004, "National Taiwan University" спорт саройи
Бош ҳакам: Хуан Карлос Скансалепор (Хорватия)
Мухлислар: 3500

Испания - Италия 2:1
Голлар
: Кике 24, Марсело 30 - Сандро Занетти 40

Испания: Амадо, Жулио, Торрас, Серрехон, Орол, Хави Родригес, Кике, Андреу, Лимонес, Марсело.

Италия: Феллер, Грана, Пеллегрини, Монтованелли, Заффиро, Бертони, Бакаро, Фабиано, Фоглиа, Моргадо, Сандро Занетти.

Огоҳлантиришлар: Орол 35, Х.Родригес 37



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2004
Ўтказилган жойи
: Хитой Тайпейи
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Тайпейи сити, Линкоу)
Ўтказилган санаси: 21 ноябрь - 5 декабрь, 2004 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50923 (ҳар ўйинга 1273)
Урилган голлар: 237 (ҳар ўйинга 5.93та гол)
Тўпурар: Фалкао (Бразилия, 13та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалкао (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Италия
Учинчи ўрин - Бразилия
Тўртинчи ўрин - Аргентина


Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол"

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика