UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  1 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   7 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  31 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол" Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ-2000

Мини футбол бўйича тўртинчи Жаҳон чемпионати 2000 йили Гватемалада ўтказилди. 18 ноябрдан 3 декабрга қадар давом этган мундиал тарихда ўзига ҳос бурилиш ясади. Сабаби, мухлислар янги чемпионни кўришга муваффақ бўлдилар. Бразилиянинг гегемонлигига Испания чек қўя олди. "Қизил фурия" 4 йил олдин финалда учралган мағлубият учун финалда ўч олишди ва тарихий натижани қайд этишди. Россия бу сафар бронза учун ўйинда имкониятни бой берди, Португалия русларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу мусобақани умумий ҳисобда 94179 нафар мухлис бевосита ареналардан кузатиб борди.

Ушбу мундиалда ҳам 4 йил аввалгисида бўлгани каби бразилиялик Маноэль Тобиас энг яхши тўпурарликни ҳам, энг яхши ўйинчи номини ҳам ўзиники қилади. Шунингдек, бугунги кундаги футзал юлдузи Фалкао ҳам айнан Гватемалада Жаҳон чемпионатларидаги дебютини нишонлаган.



ЖЧ-2000, Финал
03.12.2000, "Domo Polideportivo" спорт саройи
Бош ҳакам: Новак Иван (Хорватия)
Мухлислар: 7568

Испания - Бразилия 4:3
Голлар:
Даниэль 2 (пен.), Хави Санчес 20, Хави Родригес 36, 39 - Андерсон 18, Мануэль Тобиас 30, Вандер Кариока 35

Испания: Жесус, Жулио, Санти, Адева, Орол, Хави Санчес, Хави Родригес, Пауло Роберто, Рикер, Даниэль.

Бразилия: Лавозиер, Андерсон, Андре, Маноэль Тобиас, Фининьо, Шумахер, Индио, Ленисио, Фалкао, Вандер Кариока.

Огоҳлантиришлар: Санти 16, Орол 26 - Ленисио 2, Андерсон 18, Индио 28



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2000
Ўтказилган жойи:
Гватемала
Ўтказилган шаҳарлар: 1 (Гватемала сити)
Ўтказилган санаси: 18 ноябрь - 3 декабрь, 2000 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 94179 (ҳар ўйинга 2354)
Урилган голлар: 302 (ҳар ўйинга 7.55та гол)
Тўпурар: Маноэл Тобиас (Бразилия, 19та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Бразилия
Учинчи ўрин - Португалия
Тўртинчи ўрин - Россия


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика