UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  0 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  13 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1

Футзал. «Когон» ва «Локомотив» пешқадамликни қўлга олди Янгиликлар

Футзал. «Когон» ва «Локомотив» пешқадамликни қўлга олди

Футзал бўйича Ўзбекистон XVIII чемпиоанти 1-босқич 1-тур учрашувлари давом этмоқда.
17 октябрь куни учинчи кун учрашувлари ўтказилди.

Иккинчи кун ўйинларида «Ардус»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзига хос сенсация кўтарган Қаршининг «Дўстлик-AIN» жамоаси мавсум арафасида ўз таркибини маҳоратли ўйинчилар билан тўлдиришга муваффақ бўлган «Когон»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонган бухороликлар эса мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб олишди.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ҳисобида ҳам тўққиз очко бор. Эътиборли томони, «темирйўлчилар» учинчи ўйин куни асосий рақибларидан бири – «Максам-Чирчиқ»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлишди. Бироқ тўплар нисбати сабаб «Локомотив» иккинчи поғонанини банд этиб турибди.

«Ардус» Андижоннинг «Турон-С» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўз рақиблари дарвозасига 9тадан гол уришди – «Нафис» «пахтакорчилар»га 2:9, «Строитель-Зарафшон» эса «бунёдкорчилар»га 4:9 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тўртинчи кун учрашувлари 18 октябрь, жума куни ўтказилади. Шу куни «Пахтакор» – «Дўстлик-AIN», «Нафис» - Максам-Чирчиқ», «Строитель-Зарафшон» – «Локомотив», «Когон» – «Турон-С» ва «Ардус» – «Бунёдкор» учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон чемпионати, 1-босқич, 1-тур
Учинчи ўйин куни натижалари
17 октябрь, пайшанба

Дўстлик AIN – Когон 2:5
Турон-С – Ардус 2:4
Пахтакор – Нафис 9:2
Бунёдкор - Строитель-Зарафшон 9:4
Локомотив - Максам-Чирчиқ 2:0

Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н О
1  Когон 3 3 0 0 18-4 9
2  Локомотив 3 3 0 0 14-2 9
3  Дўстлик AIN 3 2 0 1 11-8 6
4  Ардус 3 2 0 1 9-7 6
5  Максам-Чирчиқ 3 2 0 1 6-5 6
6  Бунёдкор 3 1 0 2 10-10 3
7  Пахтакор 3 1 0 2 11-12 3
8  Турон-С 3 0 1 2 7-11 1
9  Строител-Зарафшон 3 0 1 2 9-18 1
10  Нафис 3 0 0 3 6-24 0
  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика