"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида

Sherzod Nurmatov
29 июл 2025, 11:22
Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиоладан "Барселона" афсонаси ва "Интер Майами"нинг амалдаги етакчиси Лионель Мессини каталонияликларнинг лидери Ламин Ямаль билан солиштиришни сўрашди.

"Биз Ламин Ямалга ўз йўлини очишга рухсат беришимиз керак ва у 15 йил ўйнагач, Мессидан яхшироқми ёки йўқми, айта оламиз.

Уни Месси билан солиштириш алоҳида аҳамиятли. Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди".

Айни дамда Ямаль 18 ёшда, Месси эса 38 ёшда. Футболчилар ўртасида 20 йиллик фарқ бор.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: beIN SPORTS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›