UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  0 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2

Футзал. Фарруҳ Зокиров: "Бугунги замонавий футзал жуда ривожланиб бормоқда" Янгиликлар

Футзал. Фарруҳ Зокиров: "Бугунги замонавий футзал жуда ривожланиб бормоқда"

“Нефтчи” - “Сўғдиёна” футзал жамоалари (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарруҳ Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Кечаги учрашувдан фарқли равишда равишда бугун “Нефтчи” футзал жамоаси мағлуб бўлди.   Бугунги қийин ўтган учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Кеча биз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Шу боисдан Сўғдиёна жамоаси бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргани сезилди. Улар учрашув бошиданоқ бизга босим ўтказа бошлашди. Шунингдек рақиблармиз яратилган имкониятлардан фойдаланишди. Шу каби омиллар сабаб бўлди шекилли, шогирдларим биринчи бўлимда ўйин ҳаяжоннини босишда қийинчиликларга дуч келишди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик, барибир юзага келган вазиятлардан фойдаланишда “Сўғдиёна” жамоаси биздан кўра бир оз устунлик қилди. “Сўғдиёна” жамоасини ғалаба билан табриклайман.  

- “Нефтчи” футзал жамоасига ёш иқтидорли футболчиларни саралаб олиш тартиби қандай амалга оширилмоқда?  

- “Нефтчи” футзал жамоасига мавсум бошида бир қатор ёш иқтидорли футболчиларни саралаб олдик. Ҳозир уларни катта ўйинларга тайёрлаш, тажрибларини орттириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйганмиз. Келажакда бу футболчилардан жамоамизга нафи тегадиган маҳоратли футболчилар чиқишига ишончим комил.Биз мунтазам равишда ёшларни кузатиб бормоқдамиз, иқтидорли ёшларни жамоамизга мавсум давомида жалб этишга ҳаракат қиламиз.        


- Сиз ўз вақтида Ўзбекистон футзал терма жмаоси сафида ҳам ўйнагансиз. Тажрибали футзалчи сифатида ёшларга қандай тавсиялар берасиз?

- Бугунги замонавий футзал жуда ривожланиб бормоқда. Майдондаги футболчилардан тезкорлик ва ақлини ишлатиб ўйнаш, учрашув учун тайёрланган тактикаларга тўлиқ амал қилиш талаб этилади. Ёшларга ўз устидаларида тинимсиз ишлашлари, тиришқоқлик билан ҳаракат қилишларини, кўпроқ учрашувларни кузатиб хулоса қилишлари лозимлигини айтиб ўтаман.

Бизга ҳар томонлама шароит яратиб бераётганликлари учун “Нефтчи” клуби раҳбариятига, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман ва кейинги учрашувларда уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.      

Бекзод Толибов ёзиб олди.    


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика