UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  1 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  10 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  10 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  17

Футзал. Эрон - Қирғизистон учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. Эрон - Қирғизистон учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари

16 февраль куни Осиё чемпионати чорак финалидан олдин 8та жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эрон - Қирғизистон бош мураббийи мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.


Муҳаммад Назем: Эртанги ўйин жуда ҳам қизиқарли кечиши кутилмоқда. Чунки эртанги учрашувларда мундиал чиптаси ўйналади. Рақибимиз Қирғистон ҳақида илиқ фикрлар билдирса бўлади. Умуман олганда Қирғизистон кучли жамоа.

- Қирғизистон терма жамоасининг кучи нимада?
- Бу мусобақада барча ўйиндан-йинга кучайиб бормоқда. Шу жумладан Қирғизистон ҳам.

- Жамоа сардори Муҳаммад Кешаварз жароҳат олганди. У эртага майдонга тушишга тайёрми ёки ўрнига бошқа футзалчи ўйнайдими?
- Кешаварз эртанги ўйинда жамоамизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Чунки унда жароҳат мавжуд. Агарда ҳаммаси жойида бўладиган бўлса, Кешаварз ярим финал ва финалда ўйнайди.


Андрей Полховский: Бу тўқнашувда фққол фаворит бу Эрон. Буни барчамиз ва мухлисларимиз ҳам тушуниб туришибди. Эрон рақибигаимконият қолдирмай ўйнайди. Бу жамоа таркибида жуда кучли футзалчилар жамланишган ва мураббийи ҳам анча тажрибали ҳисобланади. Биз эртага аутсайдермиз сифатида майдонга тушамиз. Эрон учрашув мобайнида майдонда деярли умуман бўш ҳудудлар қолдирмай ҳаракат қилишади.

- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
- Таркибимизда кичик жароҳати бор бўлган ўйинчилар бор. Лекин шифокорларимиз иш олиб боришмоқда, эртага энг кучли таркиб билан ўйнаймиз.

- Эртанги баҳсда шоигрдларингиз руҳий томонлама тайёрми?
- Ҳа, биз руҳан тайёрмиз. Бу каби ўйинларда одатда кучли жамоа ғалаба қозонади. Агарда рақиб кучли ва иккинчи жамоа рақибидан кучсиз бўлса, унда ташкил этиладиган 500 та ўйиндан фақатгина биттасида кучсиз жамоа ғалаба қозониши мумкин. Эртага балки шундай бўлиб қолар. Ҳар ҳолда биз гуруҳдан чиқсак Эронга дуч келиб қолишимизни билардик.

“Дина” ва “Норильский Никель” клубларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдингиз. Бу орқали Эронга қарши ўйинга тайёрландингизми?
- Йўқ. Россия клублари сафида Ҳассанзода ёки бошқалар йўқ (кулади). Тўғри бу клублар кучли, аммо Эроннинг савияси барибир юқори.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика