UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  3 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  8 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0

Футзал. Эрон - Қирғизистон учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. Эрон - Қирғизистон учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари

16 февраль куни Осиё чемпионати чорак финалидан олдин 8та жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эрон - Қирғизистон бош мураббийи мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.


Муҳаммад Назем: Эртанги ўйин жуда ҳам қизиқарли кечиши кутилмоқда. Чунки эртанги учрашувларда мундиал чиптаси ўйналади. Рақибимиз Қирғистон ҳақида илиқ фикрлар билдирса бўлади. Умуман олганда Қирғизистон кучли жамоа.

- Қирғизистон терма жамоасининг кучи нимада?
- Бу мусобақада барча ўйиндан-йинга кучайиб бормоқда. Шу жумладан Қирғизистон ҳам.

- Жамоа сардори Муҳаммад Кешаварз жароҳат олганди. У эртага майдонга тушишга тайёрми ёки ўрнига бошқа футзалчи ўйнайдими?
- Кешаварз эртанги ўйинда жамоамизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Чунки унда жароҳат мавжуд. Агарда ҳаммаси жойида бўладиган бўлса, Кешаварз ярим финал ва финалда ўйнайди.


Андрей Полховский: Бу тўқнашувда фққол фаворит бу Эрон. Буни барчамиз ва мухлисларимиз ҳам тушуниб туришибди. Эрон рақибигаимконият қолдирмай ўйнайди. Бу жамоа таркибида жуда кучли футзалчилар жамланишган ва мураббийи ҳам анча тажрибали ҳисобланади. Биз эртага аутсайдермиз сифатида майдонга тушамиз. Эрон учрашув мобайнида майдонда деярли умуман бўш ҳудудлар қолдирмай ҳаракат қилишади.

- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
- Таркибимизда кичик жароҳати бор бўлган ўйинчилар бор. Лекин шифокорларимиз иш олиб боришмоқда, эртага энг кучли таркиб билан ўйнаймиз.

- Эртанги баҳсда шоигрдларингиз руҳий томонлама тайёрми?
- Ҳа, биз руҳан тайёрмиз. Бу каби ўйинларда одатда кучли жамоа ғалаба қозонади. Агарда рақиб кучли ва иккинчи жамоа рақибидан кучсиз бўлса, унда ташкил этиладиган 500 та ўйиндан фақатгина биттасида кучсиз жамоа ғалаба қозониши мумкин. Эртага балки шундай бўлиб қолар. Ҳар ҳолда биз гуруҳдан чиқсак Эронга дуч келиб қолишимизни билардик.

“Дина” ва “Норильский Никель” клубларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдингиз. Бу орқали Эронга қарши ўйинга тайёрландингизми?
- Йўқ. Россия клублари сафида Ҳассанзода ёки бошқалар йўқ (кулади). Тўғри бу клублар кучли, аммо Эроннинг савияси барибир юқори.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика