UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Футзал. 3-тур. 2-кун. "Строитель-Зарафшон" – "Когон" 3:15 (+ фото) Янгиликлар

Футзал. 3-тур. 2-кун. "Строитель-Зарафшон" – "Когон" 3:15 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 2-кун беллашувларини "Строитель-Зарафшон" – "Когон" учрашуви очиб берди.
Учрашувда катта ташаббусга эга бўлган бухоролик футзалчилар рақибни йирик ҳисобда таслим қилишди.  "Когон" сафида Фирдавсий Равшанов хет-трикка эришди.

"Строитель-Зарафшон" – "Когон" 3:15
Голлар
: Шерзод Алижонов 5, Бекзод Низомов 30, Кенжамурод Турсунбоев 36 - Ойбек Абдурахмонов 3,  Дилшод Рахматов 7, 29, Фирдавсий Равшанов 15, 18, 32, Соҳиб Нарзуллаев 12, Фурқат Музаффаров 15, Жўрабек Аҳмедов 19, Шамшод Хайруллаев 20, 30, Илҳом Ҳамроев 24, Миршод Рўзиев 32, Улуғбек Рамазонов 35,
“Строител-Зарафшон”: Ислом Салимов, Азиз Ахтамов, Кенжамурод Турсунбоев, Шахрам Кулиев, Шерзод Алижонов, Достон Канатов, Бекзод Низамов.
“Когон”: Тўйчибой Бердиев, Шахзод Рамазонов, Миршод Рўзиев, Дилшод Рахматов, Фирдавсий Равшанов, Ойбек Абдурахмонов, Соҳиб Нарзуллаев, Улуғбек Рамазонов, Шамшод Хайруллаев, Фурқат Музаффаров, Жўрабек Аҳмедов, Илҳом Ҳамроев, Одил Ходиев.


"Стоитель-Зарафшон" - "Когон" (3:15) учрашувидан сўнг ғолиб жамоа устози Фурқат Ҳайруллаев ўз фикрларини билдирди: Бугунги ўйинда рақибдан устун эдик буни амалда исботлай олдик. "Строитель-Зарафшон" сафида футзалчилар кам эди. Уларнинг захирасида атига икки футболчи бор эди. Футзал тезкор ўйин, агар унда ўйинчилар кам бўлса жамоа тез чарчаб қолади.


Жамоа ҳужумчиси  Дилшод Рахматовни ҳам суҳбатга чорладик.

"Бугунги ўйин тан олиш керак қийин бўлгани йўқ. Ҳисобни ўзи буни айтиб турибди. Биз бу турга жуда яхши тайёргарлик билан келганмиз. Кеча "Ардус" билан дуранг (3:3) ўйнадик. Навбатдаги ўйинларни пешқадамлар сафида кетаётган "Чирчиқ-Максам" ва "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Қийин бўлади", - дейди Раҳматов.

- "Когон" олдига қандай вазифа қўйилган?
- Барча клубларда бўлгани каби чемпионлик вазифаси қўйилган. Камида кучли учликка кирмоқчимиз.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика