UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Футболдан кетган куним одамлар бундан хафа бўлишларини истайман... Буффондан энг сара иқтибослар Янгиликлар

Футболдан кетган куним одамлар бундан хафа бўлишларини истайман... Буффондан энг сара иқтибослар

Теглар :  Буффон
Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон кеча Италия терма жамоасидаги фаолияти якунланганини эълон қилди.

Биз ўқувчиларимизга 39 ёшли посбоннинг энг машҳур ва ибратли иқтибосларини тақдим этишга қарор қилдик. 

Дарвозабон эканлигимдан фахрланаман. Бу касбда энг асосийси – қолганларга ишончни сингдириш. Голкипер нима ҳис қилаётган бўлса ҳам бу ишни қилиши лозим. Хатто ўзига ишонмаётган бўлса ҳам, қолганларга вазиятни назорат қилаётганини кўрсатиши керак.

Барча болалар каби футбол ўйнашни дарвозада бошламаганман. Гол уришни ёқтирардим, ахир футболда энг зўри мана шуку. Кейин, олти-етти ёшда, ярим ҳимоя ёки сўнгги ҳимоячи ўрнида ўйнардим. Дарвозага туришни отам маслаҳат берган. Ғалати бўлган. Бир йил шу жойда ўйнадим ва яна майдонга қайтишни режалаштириб қўйдим. Аммо беш-олти ойдан сўнг ишларим юришиб кетди, бир йилдан сўнг «Парма»да пайдо бўлдим. Балки, дарвозабон бўлишим тақдирда битилган бўлса керак.

Фаолиятимда яқинларим жуда катта роль ўйнашди. Энг яхши спортчилар оиласи, менинг ишимни жуда осонлаштирди, эйфория вақтида ўзимни босиб туришга ёрдам берди, оғир кунларда эса қўллаб қувватларди.


Майдонда мамлакатимиз рангини ҳимоя қиламан, байроғимизни яхши кўраман ва мадҳиямизни айтаман. Ҳозиргидан кўра ватанпарварроқ италиялик бўла олмайман.



Футбол – шунчаки бизнес эмас, бу ҳиссиётлар ҳам демакдир. Буларсиз футбол ўлади, барчамиз буни биламиз. Ўзим орқали қадриятлар ҳамон яшаётганини кўрсатишга уриндим.

Кўп бақиришим одамларнинг ғашига тегади. Улар буни камерага атайин қилади деб ўйлашади. Демак тўғри жавоб: буни шоу учун атайин қиламан, ахир футбол – цирк, биз эса – масхарабозлармиз.

Дарвозабон жаҳлдор бўлиши керак. У ҳакамга ўхшаб кетади. У буйруқ беришга ҳақли, аммо гол ура олмайди ва тўхтовсиз ҳақоратларга чидашга мажбур. Руҳият биринчи ўринда бўлиши керак. Мен учун хато – шок. Мен доим хато қиладиганларга ҳасад қиламан, сабаби уларнинг шоки у қадар катта бўлмайди.


31 ёшда белимни операция қилдирдим. Кўпчилик менга футболни бас қилишимни маслаҳат беришди. Саккиз йил ўтди, ўзимни бахтли ҳис қилаяпман. Қўрқмайдиган одамларга ишонманг: 22 йиллик фаолиятимдан кейин мен қўрқаман.


Депрессияга тушиб қолганман. Дунё оёқларим остида ётарди, аммо депрессия минглаб инсонларни, уларнинг пули ва машҳурлигига қараб ўтирмайди. Одамлар, мухлислар уларга ўзингизни қандай ҳис қилаётганингиз бир тийин. Улар футболчиларга ҳавас қилишади ва ишларингиз ҳақида сўрашмайди.



Депрессия устидан ғалаба – ҳаётимдаги энг яхши сэйв.

Доим оптимистик, ижобий ва ҳаётдан хурсандман. Менинг кучим мана шунда.

Манзилдан кўра йўл муҳимроқ, кураш ғалабадан чиройли.

Балки мен автомобиллар қизиқтирмайдиган дунёдаги ягона футболчи бўлсам керак. Менинг "Lancia Y" маркали машинам исталган жойимга олиб бориб қўяди.


Ҳеч қачон дарвозабон бўлмаган журналист, мухлис ёки мураббий жарима майдонига тўп узатилган вазиятда менга тўпга чиқиш керак экан деса куламан. Сабаби улар қандай сафсата ҳақида гапиришаётганини биламан.


Менинг энг катта камчилигим – очопатлигим. Ўзимни ушлаб туришга ҳаракат қиламан, ахир мен спортсменман, аммо ҳафтада бир марта молга айланиб оддий одамлар каби бўкиб қоламан.

Дипломни сотиб олганимга ҳамон ота онамнинг олдида хижолат чекаман. Хатто бу диплом билан университетга ҳам кирмоқчи бўлганман.

Жуда ҳам дангаса инсонман. Иш куним қисқалигидан хурсандман.

Ёшликда гол урасиз. Кейин катта бўласиз, ақлингиз камаяди ва дарвозабонга айланасиз.

Ёшимдан қатъий назар доим яхши савияда ўйнашни истайман. Футболдан кетган куним одамлар бундан хафа бўлишларини истайман.




12 ёшимда сиздан юз ўгирганман. Ўтмишимни унутиб, хавфсиз келажак учун шундай қилганман. Юрак амри. Инстинкт. Сизга қарамай қўйган кундан бошлаб сизни севишни бошлаганман. Сизни ҳимоя қилиш вазифам. Сиз билан юзма-юз бўлмаслик учун боримни бераман. Ёки бундай ҳолатлар имкон қадар камроқ бўлишини истайман. Ҳар сафар бу содир бўлса сизларга панд берганимдан хафа бўламан. Биз доим қарама қарши бўлганмиз, бир биримизни тўлдириб турардик. Худди ой ва қуёш сингари. 25 йил олдин ўз танловимни амалга оширганман. Сизни ҳимоя қилишга қасам ичганман. Душманлар учун сизнинг қалқонингизман. 12 ёшимда сиздан юз ўгирганман, оёқларим, бошим ва юрагим буни қила олгунча сизни ҳимоя қилавераман.

Буффоннинг дарвозага атаб ёзган очиқ хати



«Менинг ёшимда шундай совринга эга чиқиш ажойиб натижа. Клубим, мураббийим, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Менга овоз берганларга раҳмат. Охирги йил «Ювентус» ва мен учун фантастик бўлди. Тўғри, Европада чемпион бўла олмадик. Янги йилда «Ювентус» ва Италия терма жамоаси билан янада яхшироқ ўйнаймиз деб умид қиламан.

Агар иложи бўлса фаолиятимни ажойиб ғалаба билан тугатмоқчиман»


ФИФА талқинига кўра 2017 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони деб топилганидан сўнг айтган фикрлари



“Мен терма жамоани тарк этяпман ва уни ёш футболчиларга қолдиряпман. Италия футболининг келажаги бор. Ўн йил давомида терма жамоа либосида Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини ва Де Росси билан бирга ўйнадик. Бугун улар ҳам терма жамоадаги сўнгги ўйинларини ўтказишди”

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Швецияга қарши ўйиндан сўнг

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика