UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  0 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  4 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  4 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9

Буффон Италия терма жамоасини танқид қилди: "Биз ўзлигимизни йўқотдик" Янгиликлар

Буффон Италия терма жамоасини танқид қилди: "Биз ўзлигимизни йўқотдик"

Афсонавий дарвозабон, Италия терма жамоаси билан 2006 йилги ЖЧ совриндори Жанлуижи Буффон терма жамоанинг ҳозирги ўйин услуби юзасидан кескин норозилигини билдирди.

Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюсида у "Скуадра Адзурра" ўзининг футбол фалсафасидан четга чиққани, унинг фикрича, бу футболчилар савиясига салбий таъсир кўрсатганини айтди.

"Италия терма жамоаси сўнгги 20 йил ичида шундай ҳолатга келиб қолганидан уялиши керак. Ҳамма Испанияга тақлид қилишимиз керак деб тинмай гапирарди. Якунда биз ўз услубимиз, ўз мактабимизни рад этдик. Биз Фабио Каннаваро каби футболчиларни тарбиялашни тўхтатдик. Ҳозирда уни майдонга туширишдан уялган бўлардик. Ҳатто Кьеллини ҳам бугунги – чизиқлар бўйлаб ўзаро паслашадиган жамоага тўғри келмасди", – деди Буффон.

Жанлуижи 1997 йилдан 2018 йилгача Италия терма жамоасида 176 ўйинда қатнашиб, рекорд ўрнатган. 47 ёшли афсона Италия футболи ва унинг анъаналари рамзи бўлиб қолмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика