UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  5 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  212 21:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  1 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

"Футбол тўпини ўзимиз қоғоз ва латталардан ясаб ўйнардик" — Лисандро Мартинес Янгиликлар

"Футбол тўпини ўзимиз қоғоз ва латталардан ясаб ўйнардик" — Лисандро Мартинес

МЮ ҳимоячиси Лисандро Мартинес қандай қилиб қоғоз ва латтадан ясалган тўп билан футбол ўйнашни бошлагани, кейин эса деярли қурилиш ишчисига айлангани ҳақида гапирди.

"Бутун умр футбол ўйнаганимни эслайман", – деди Лича "Юнайтед" расмий сайтига.

"Доим ёнимда футбол тўпи бўларди, йўқ бўлганда уни ўзимиз қоғоз ва латталардан ясардик ёки қўшниларимиз ёрдам беришарди. Болалигимда бувим билан яшардим, кўчада футбол майдони қуриб олгандик. Мен ака-ука ва дўстларим билан шохларни синдиришга борганимизни эслайман – биз уларни вертикал равишда қўярдик ва бу бизнинг дарвозамиз эди. Кун бўйи ўша ерда бўлардик, шунинг учун ҳа, мен эсимни таниганимдан бери футбол ўйнаяпман.

Бир куни мен уйни тарк этиб, ёшлар даражасида футбол билан шуғулланиш имкониятига эга бўлдим, лекин мен ҳали жуда ёш эканлигимни ҳис қилдим. Ҳар доим оилам даврасиди бўлишни ёқтирардим, лекин уйда эмас, бошқа шаҳарда яшашимга тўғри келарди. Умуман олганда, мен бормаганман, ҳозир хато қилганимни тушуниб етганман.

Кейин 13 ёшга тўлганимда, ота-онам бу қарор бўйича мен билан узоқ вақт баҳслашди. Кейин ўшанда ғишт терувчи бўлиб ишлаган отам: "Хуллас, футбол ўйнашни истамасанг, мен билан бирга қурилишда ишлашга борасан!" деди.

Биринчи иш кунимга эрталаб соат 7 да чиқишим керак эди ва ухлаб қолдим, тасаввур қиляпсизми?! Мен у ерга ўн ярим ёки ўн бирларда етиб бордим, отам шунчаки менга қаради ва шундай деди: "Энди бу сен учун эмаслигини тушундингми? Сен футболчилик фаолияти билан шуғулланишинг керак. Сенинг ишинг – бу футбол!". Ўшанда биринчи марта бошимда нимадир айланган".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика