UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

"Футбол тўпини ўзимиз қоғоз ва латталардан ясаб ўйнардик" — Лисандро Мартинес Янгиликлар

"Футбол тўпини ўзимиз қоғоз ва латталардан ясаб ўйнардик" — Лисандро Мартинес

МЮ ҳимоячиси Лисандро Мартинес қандай қилиб қоғоз ва латтадан ясалган тўп билан футбол ўйнашни бошлагани, кейин эса деярли қурилиш ишчисига айлангани ҳақида гапирди.

"Бутун умр футбол ўйнаганимни эслайман", – деди Лича "Юнайтед" расмий сайтига.

"Доим ёнимда футбол тўпи бўларди, йўқ бўлганда уни ўзимиз қоғоз ва латталардан ясардик ёки қўшниларимиз ёрдам беришарди. Болалигимда бувим билан яшардим, кўчада футбол майдони қуриб олгандик. Мен ака-ука ва дўстларим билан шохларни синдиришга борганимизни эслайман – биз уларни вертикал равишда қўярдик ва бу бизнинг дарвозамиз эди. Кун бўйи ўша ерда бўлардик, шунинг учун ҳа, мен эсимни таниганимдан бери футбол ўйнаяпман.

Бир куни мен уйни тарк этиб, ёшлар даражасида футбол билан шуғулланиш имкониятига эга бўлдим, лекин мен ҳали жуда ёш эканлигимни ҳис қилдим. Ҳар доим оилам даврасиди бўлишни ёқтирардим, лекин уйда эмас, бошқа шаҳарда яшашимга тўғри келарди. Умуман олганда, мен бормаганман, ҳозир хато қилганимни тушуниб етганман.

Кейин 13 ёшга тўлганимда, ота-онам бу қарор бўйича мен билан узоқ вақт баҳслашди. Кейин ўшанда ғишт терувчи бўлиб ишлаган отам: "Хуллас, футбол ўйнашни истамасанг, мен билан бирга қурилишда ишлашга борасан!" деди.

Биринчи иш кунимга эрталаб соат 7 да чиқишим керак эди ва ухлаб қолдим, тасаввур қиляпсизми?! Мен у ерга ўн ярим ёки ўн бирларда етиб бордим, отам шунчаки менга қаради ва шундай деди: "Энди бу сен учун эмаслигини тушундингми? Сен футболчилик фаолияти билан шуғулланишинг керак. Сенинг ишинг – бу футбол!". Ўшанда биринчи марта бошимда нимадир айланган".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика