Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинларига 1000 нафар мухлис киришига рухсат берилди
04 окт 2020 18:42
Янгиликлар
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинларига 1000 нафар мухлис киришига рухсат берилди
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12-августдаги 43-сон баёнига мувофиқ, 2020 йил 20 августдан бошлаб спорт заллари, стадионлар фаолиятига рухсат берилган.
Бугунги кунда кўплаб футбол мухлисларининг истак ва мурожаатларини инобатга олиб "COVID-19 пандемияси даврида машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш тўғрисида"ги тартиб асосида Ўзбекистон Суперлига, Про-лига ҳамда Биринчи лигада қатнашаётган барча футбол клублари иштирокидаги учрашувларга 1000 (бир минг) нафар ҳажмда футбол мухлислари киритилишига рухсат берилади. Бу ҳақда ЎФА ПФЛга хат йўллаб маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган турларда баъзи стадионларга чекланган миқдорда мухлислар киритилиши бошланганди. Энди Суперлига, Про лига, Биринчи лига баҳсларига расман мухлислар кириши мумкин.
Фикрлар