UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  26 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Фурқат Юсуповни ёд олиб Янгиликлар

Фурқат Юсуповни ёд олиб

Теглар :  Фурқат Юсупов
Ҳақиқий инсон деган тушунчага бировни хохласа ҳам дилини оғрита олмайдиган одамлар энг муносиб номзод бўлса керак.

Шундай ўлимлар бор-ки, кўпчилик умрлардан устун
Роман Роланд


Ҳақиқий инсон аввалам бор фазилатлари ва соф кўнгли билан эъзозланади. Бундай тоифа одамларга қараганингизда ҳурмат ва ҳавас туйғусини ҳис қиласиз. Бошқа мезонлар ҳам борки, ҳақиқий инсон атамасини янаям бетакрор ва ҳуснкор кўрсатади; яхши фарзанд бўла олиш, туғишганларга суянчиқ бўлиш, содиқ дўст, фидоий ва масъулиятли шахс бўлиш.

Инсон бировни бирор сабаб билан севиши ёки аксинча ёқтиролмаслиги мумкин. Лекин ҳаётимизда шундай инсонлар борки, уларни ёмон кўриш учун сабаб топилмайди. Ҳар ким уни севиш учун саноқсиз сабаблар келтириши мумкин, лекин ҳеч ундай инсонлар ҳақида номақбул фикр айтишга тил бормайди.

Фурқат Юсупов самимийлиги, очиқкўнгиллиги учун ҳар доим ардоқланарди. Юзи кулиб турган инсон эди. Ҳар қандай инсон унинг кўзларидан беғуборликни кўрарди. Қачондир Фурқат Юсупов қўйинг ҳафа қилишни, на қаттиқ гапирганини ва на кескин оҳангда бировга мурожат қилганини на кўрдим, на эшитдим. Инсоний фазилатларнинг аксари айнан шу битта инсонда мужассам эди. Касби ва оилавий ҳаётида чиройли мувозанат ўрната олган камдан кам иснонлардан бириси эди. Жуда кўп нарсаларга улгурарди. Ҳар доим ҳайрон қолардим ва ҳайратланардим. Кейин билсам инсон ҳаммасига улгуриши учун катта кучмас, катта юрак керак экан! Шу мўжазгина гавдасига инсонларга намуна бўла оладиган юракни сиғдира олган эди.

Ўткир Ҳошимовнинг "дили билан тили ҳар доим бир кўчадан юрадиган иснонга осон тутманг" деган жумлаларини ўқиганимда кўз олдимга биринчи бўлиб Фурқат Юсупов келарди. Билмадим балки бу ҳам бир фазилатдир, лекин Фурқат ҳаммага бирдек ишонарди, унинг "камчилиги" Фурқатни ҳафа қилиш қийин эмасди. Ҳеч кимни бегонасирамаган.

Қайерда яшашни хохлайсан деб савол берганимда "одамлар орасида" деб жавоб қилганди. Сен ҳар доим одамлар орасида яшайсан. Ҳар доим юрагимизда, ҳаёлларимизда ва дуоларимиздасан. Жойинг жаннатдан бўлсин!!!

Бугун 11 декабрь раҳматли Фурқат Юсуповнинг таваллуд куни. Агар ҳаёт бўлганида 26 ёшни қаршилаган бўларди.

Фурқат Юсуповнинг оила аъзоларига, дўстларига, яқинларига ва ҳамкасбларига чин дилдан ҳамдардлик билдирамиз!

Унла ҳар суҳбат бир бахтди
У жуда самимий ва мардди
Санолмадим фазилатларини
Лек унга айтишим шартди
Афсус у кунларга қайтолмайман
Соғинганларимизни айтолмайман

Адамбаев Темур


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика