Франция. "Ланс" 90+8 ва 90+11-дақиқада голлар ўтказиб мағлуб бўлди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
27 окт 02:03
Янгиликлар
Франция. "Ланс" 90+8 ва 90+11-дақиқада голлар ўтказиб мағлуб бўлди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни доимгидек асосий таркибда бошлайди.
Ланс – Лилль 0:2
26 октябрь, 23:59 | "Болларт-Делелис"
Гол: 0:1 – 90+8, пенальти Дэвид, 0:2 – 90+11 Байо.
Ланс – Самба, Хусанов, Данзо, Гради, Томассон (Эль-Энауи, 83), Зарури (Мачадо, 71), Медина, Диуф, Франковски (Пуйи, 46), Нзола (Лабо-Ласкари, 71), Сотока (Фюльжени, 71).
Лилль – Шевалье, Гудмундссон (Манди, 62), Алессандро, Диаките, Менье, Андре Гомеш (Мукау, 66), Андре, Гомес (Фернандес Пардо, 66), Жегрова, Сахрауи (Байо, 83), Дэвид.
Огоҳлантириш: Томассон (13), Гудмундссон (20), Пуйи (65), Менье (75), Гради (86), Манди (89), Дэвид (90+9).
Ланс |
Лига 1 . 9-тур 27/10/2024, 01:00 2
:
0
Тугади
|
Лилль Джонатан Дэвид - 90', Мохамед Байо - 90' |
Стадион: Stade Bollaert-Delelis, 38223 томошабин
Бош ҳакам: Benoit Bastien
Учрашув якунланди! Аламли мағлубият. Сўнгги дақиқадаги пенальти Ҳусанов ва унинг жамоаси мағлубиятига сабабчи бўлди.
90+11. ГОЛ! Вабанкка қўл урган "Ланс" ҳимояда ҳеч кимни қолдирмади ва Байо қарши ҳужумда гол уриб кетди.
90+8. ГОЛ! Дэвид пенальтидан фойдаланди ва голни Роналду услубида нишонламоқда.
90+6. Йўқ, пенальти бекор қилинмади.
VAR ВАЗИЯТГА АРАЛАШДИ! Бу ерда пенальти қўймаслик учун ҳам асос бор: тўп аввало танага тегиб, кейин қўлга тегди.
90+4. ВВАААЙЙЙЙ!! "Ланс" дарвозаси томон пенальти! Данзо тўпни қўли билан ўйнаб юборди.
Ўйинга 6 дақиқа қўшилди.
90. Жаримадан узатилган тўпни Данзо қайтарди ва тезкор қарши ҳужумга чиқиб, Фюльжени томон тўпни оширди. Дарвозабон жойини ташлаб чиқди ва тўпни тепиб юборди.
89. "Лилль" жарима зарбасига эга бўлди.
86. Гради марказда рақибини ушлаб қолгани учун сариқ карточка олди. Ҳудди икки томон ҳам дурангга розидек кўриняпти.
Мадридда "Барселона" "Реал"ни кўмяпти. Биздаги интрига эса ҳали ҳамон катта. Айтаман-ку, интригасиз ўйинларни кўришдан маъно йўқ)
76. "Ланс" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Кейин Мачадо тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Ҳимоячининг зарбаси эса кутилганидек трибуна томон йўл олди.
73. УХХХХХХ!! "Лилль" футболчилари босим уюштиришмоқда. "Ланс" ҳимоясидаги тўрт вакил рақибларига зарба учун умуман имкон беришмади.
70 дақиқа ичида "Ланс" рақиб дарвозаси томон 9та ноаниқ, 4та аниқ зарба йўллабди. Рақибларида эса 3та ва 1та. Бу ҳимоянинг яхши ўйнаётганидан дарак)
63. ЗАРБААААААА!! "Ланс" ҳимоячиси хатосидан кейин Дэвид яқин масофадан дарвозага зарба йўллади. Самба тўпни қайтарди!
60. Нега аҳир?! Нега?! Сотока зарба бериш учун тўпни ўзига тўғрилаётган пайтда Томассон дарвоза томон соддагина зарба йўллаб қўйди.
3 кун олдин Мадридда "Атлетико"ни ертишлатиб, 3та гол урган "Лилль" ҳозирча Ҳусанов-Данзо дуэтидаги ҳимоя чизиғини ёриб ўта олмаяпти.
53. Зарури "Лилль" дарвозаси томон зарба йўллади. Рикошет ва бурчак зарбаси.
49. Ҳусанов рақиб ҳужумини бартараф қилди ва тўпни олдинга тепиб юборди.
47. УХХХХХХ! "Лилль" ҳисобни очиш учуун қулай имкониятга эга бўлганди Зарба йўлига Данзо ғов бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус! Ҳусановнинг ўйинни яхши ўтказмоқда. Фақатгина (16-дақиқадаги) бир вазиятда хато қилди, тўпни рақибига олдириб қўйганидан кейин вазият чигаллашиб кетди.
45+1. ЗАРБАААААА! Кутилмаганда Зарури узоқ масофадан зарба йўллади. Шевалье тўпни аранг қайтарди.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
38. Бу вазиятни ҳам хавфли деса бўлади. "Ланс"нинг чап қанотдан узатилган "подача"си ўхшамагандек эди. Диуф тўпни тўхтатиб бериши ҳам "емагандек" кўринди. Лекин тўп кутилмаганда Мединага келиб тушди. У эса ҳимоячилиги тутиб қолди ва тўпни осмонга қараб тепди.
32. Нариги томонда Мбаппенинг голи бекор қилинган пайтда "Ланс"нинг учовлон ҳужумчилари 100 фоизлик имкониятларни кўкка совурди: аввалига Нзола, кейин Томассон ва Сотока.
29. Бурчак стандартидан кейин "Ланс" ҳужуми икки темпда давом этди. Дастлабкисини ҳимоячилар қайтаришди. Кейин Нзола тўпга зарба беришга чоғланаётганида Шевалье тўпни ушлаб олди.
26. "Ланс" жарима зарбасига эга бўлди. Томассон узатган тўпга бош билан зарба бериш учун жамоадошининг бўйи камида 4 метрли бўлиши керак эдиёв.
23. Томассон "Лилль" жарима майдончасига кириб борди ва энди зарба бераман деб турганида уч ҳимоячи бир бўлиб тўпни олиб қўйди.
20. Франковскийни марказда қўполлик билан тўхтатган Гудмунссон сариқ олди.
16. ЗАРБААААААА! "Лилль" футболчилари "Ланс" жарима майдончаси ичида билганича пас ўйнашди. Жегрова бир рақибини алдаб (бу Ҳусанов эмасди) дарвоза томон зарба берди. Зарбани қайтариш Самба учун қийинчилик туғдирмади.
13. Сокинлашди деган сўзни эшитди чоғи, Томассон ўйинни қиздириш учун бошқача йўлни тутди. У рақиби Рибейрони ортидан чалиб йиқитди ва (йўқ жойдан) сариқ ишлаб олди.
12. Ўйин бироз сокинлашди.
6. УХХХХХ!! "Ланс" футболчиси Нзола рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Посбон тўпни ушлаб олди.
4. ЗАРБААААААААА!!!! Қанотдан ерлатиб оширилган тўпни "Ланс" футболчиси Зарури дарвоза томон йўллади. Шевальедан супер сейв! Ушбу вазият гол бўлганида ассист Ҳусанов бўлган бўларди(
3. Трансляция режиссёрлари асосий трансляция узатилаётган компюьтердан тасвирга бироз контраст бериб юборишса, ўйинни тузукроқ томоша қилган бўлардик(
23-сониядаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. "Лилль" футболчиси чап қанотда "Ланс" ҳимоясини ёриб ўтди ва марказдаги Жегровага топни оширди. Футболчининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Гарчи айни дамда Эл Класико бўлаётган бўлса-да, бизни ҳам кузатиб борадиган мухлислар топилар деган умидда Миржалол Норматов матнли трансляцияни бошламоқда)
Фикрлар