UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  1 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  18 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Фото: Футболчиларимиз пляж футболида ўзларини синаб кўрдилар Янгиликлар

Фото: Футболчиларимиз пляж футболида ўзларини синаб кўрдилар

Кеча Абу Дабига етиб келган футболчиларимиз махсус дастур асосида тикланиш машғулотларини ўтказдилар. Аслида улар ўтказган тикланиш машғулоти, 90 дақиқалик футбол ўйнаш билан тенг бўлди.
Гап шундаки, улар аввалига пляжда, қумда югурдилар. Шундан сўнг Миржалол Қосимов учта таркиб тузди. Ҳар бир таркибда биттадан мураббий ўрин олди. Миржалол Қосимов, Бахтиёр Ашурматов ва Пётр Гизимчук. Дарвозабон икки нафар бўлганлиги учун, улар қумни тарк этмадилар. Ютқазган жамоа ўз навбатини сувда кутди. Бундай машқларни Туркиядаги йиғинларим чоғида "Бундеслига"нинг кўплаб клубларида кўрган эдим.  

Бахтиёр Ашурматов ёшлигини эслаб, қайчи услубида ажойиб гол урди. Шағал аралаш қумда, кўпчиликни оёқлари шилинди ҳам. Қуйида мазкур баҳс суратларини томоша қилинг, сифати учун узр, телефонда олинган.


Анзур Исмоилов ҳужумчи вазифасида


Элдор устози Пётр Гизимчукка ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти


Таянчдаги қўрғонларимиз, Азиз Ҳайдаров ва Одил Аҳмедов


Муллажонов ҳам роса тер тўкди


Жепаров жамоасини гол билан табриклаяпти


Ютқизган жамоа сувга "қамал" этилди


Қум билан автобусга чиқиб бўлмайди-ку, шунинг учун пляжда ювинган ҳолда ортга қайтишди


Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика