UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  100 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  10 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди" Янгиликлар

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Месут Ўзилнинг фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди.

Кеча, 22 март куни германиялик ярим ҳимоячи профессионал футболдаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

"Месут Ўзил терма жамоадаги ажойиб ўйинчилардан бири бўлган. Ўзининг энг муваффақиятли даврида у дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эди. У ўн йил давомида миллий терма жамоанинг ажралмас қисми бўлди, 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлди ва бунда у катта ҳисса қўшди. У билан ишлаш менга жуда ёқарди, унда ўзига хос маҳорат мавжуд эди, техникаси ва ўйинни ўқий олиш қобилияти қойил қолдирарди. Терма жамоадаги барчамиз унга ва унинг оиласига фаолиятидан кейинги даврда энг яхши тилакларимизни тилаймиз", – деди Флик.

34 ёшли Ўзил Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, "Вердер" билан Германия Кубоги соҳибига айланган. Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. "Арсенал" таркибида эса уч марта Англия Кубоги ва бир бор Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика