Фирмино: "Ван Дейк - яхши ҳимоячи, унга қарши ўйнаш доимо қийин"
04 янв 2018 18:45
Янгиликлар
Фирмино: "Ван Дейк - яхши ҳимоячи, унга қарши ўйнаш доимо қийин"
"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино клуб матбуот-хизмати билан суҳбатда жамоанинг янги ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида фикр билдирди.
"У ҳақиқатдан ҳам яхши ҳимоячи. Унга қарши ўйнаш доимо қийин. Ван Дейк сифатли футболчи. Бундан ташқари, у жисмонан кучли ва бўйи узун. Ван Дейк жамоамизга фойда келтиради деб умид қиламан. У билан бирга ўйнаш имкониятини сабрсизлик билан кутяпман" - дейди Фирмино.
26 ёшли голландиялик 75 млн. фунт эвазига "Саутгемптон"дан "Ливерпуль"га ўтди. Ван Дейк янги жамоасида 4-рақам остида ўйнайди.
Фикрлар