UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  1 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:08"Серкль Брюгге" — "Антверпен". Таркиблар маълум  1 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:49"Лидс" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 18:42"Дибба" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 18:04"Истанбул Башакшехир" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  27 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Зира" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1 15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  3 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  6 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  4

ФИФА президенти қанча маош олади? Янгиликлар

ФИФА президенти қанча маош олади?

Ташкилот раҳбарининг даромади 33 фоизга ўсган.

Халқаро футбол федерацияси(ФИФА)нинг молиявий ҳисоботига кўра, ташкилот президенти Жанни Инфантино ўтган йили бонуслар билан бирга 4,13 миллион Швейцария франки(тахминан 4,67 миллион АҚШ доллари)дан кўпроқ даромад олган, бу аввалги йилларга қараганда 33 фоиз кўп эканлигини англатади. 

Инфантинонинг маоши ўтган йили 126 минг АҚШ долларига ошган ва ҳозирда 2,78 миллион АҚШ доларинини ташкил этади. У 2022 йилги жаҳон чемпионати учун 1,86 миллион АҚШ доллари бонус олган.

Маълумот учун, ФИФАнинг аввалги президенти Зепп Блаттер ўзининг асосий маоши ва йиллик 3 миллион долларлик бонусларидан ташқари, 2014 йилги жаҳон чемпионати учун шартнома бўйича 12 миллион АҚШ доллари миқдорида бонус олган.

ФИФА ташкилотга аъзо 211 нафар ассоциациянинг ҳар бирига ҳар тўрт йилда 8 миллион долларгача маблағ ажратади. Биргина ўтган йилнинг ўзида футболни ривожлантириш учун 470 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

ФИФАнинг ҳозирги молиявий захиралари 3,6 миллиард долларни ташкил қилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика