UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  5 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик”

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Бугун “Пахтакор” ўзининг навбатдаги учрашувини “Бунёдкор”га қарши ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда “шерлар” 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, очколарини сонини 13 тага етказиб олишди. Тошкент дербисидан кейин “шерлар” етакчиси Феруз Фаҳриддинов билан суҳбатлашдик. Фаҳриддинов “Бунёдкор” дарвозасига икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлди. 

- “Бунёдкор”га қарши ўйин ҳақида

- Рақибимиз жуда тажрибали рақиб ҳисобланади. Ўйин жуда қийин бўлди. Биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўз даражамизда ўйнай олмадик. Танаффусдан кейин кўпроқ ҳужум ташкил этишга катта эътибор қаратдик. Вазиятларимиздан эса муҳим голларни урган ҳолда ғалабага эришдик. Йигитлар характери туфайли ғалаба қозондик. 

- Ортда қолган иккита ўйин борасида

- “Нефтчи” ва “Бунёдкор”га қарши ҳар икки баҳс биз учун осон кечмади. Фарғоналикларга қарши баҳсда анча қийналдик. Чунки иккинчи турнинг биринчи ўйини бўлгани туфайли ўз даражамизда ўйнай олмадик. Хатолар кўп бўлди. Хайриятки, иккисида ҳам муҳим ғалабаларга эришган ҳолда очколаримиз сонини кўпайтириб олдик. 

- Мақсадлари тўғрисида

- Тўғриси, мен "мана шунча гол ураман" деб ўз олдимга мақсад қўймаганман. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозониши муҳим аҳамиятга эга. Қайси бир футболчи гол уришидан қатъий назар “Пахтакор” вазифасини бажарса, хурсанд бўламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика