Фелипе Луис - "Челси"дан кетгани ҳақида: "Моуриньо ҳақ эди"
22 фев 2021 22:31
Янгиликлар
Фелипе Луис - "Челси"дан кетгани ҳақида: "Моуриньо ҳақ эди"
"Челси"нинг собиқ футболчиси Фелипе Луис Лондон клубидан кетгани сабабини айтди.
"Мавсумнинг биринчи ўйинида захирада қолганимдан кейин Жозенинг офисига бордим ва ундан сўрадим: "Нима учун мени олиб келдингиз? Нима сабабдан "Атлетико"да қолдирмадингиз?". У мен эмас, Аспиликуэта майдонда бўлса, ҳимоядан кўнгли тўлаётганини, мен эса жойим учун курашишим кераклигини айтди.
Жозе ҳақ эди. Мен жуда ёмон ўйнаганман. Бироқ ўйинимни яхшилаш учун вақт керак эди. Бирор марта "Челси"га ўтганимдан афсусланмаганман.
ЕЧЛнинг барча ўйинларида ўйнаб, финалда асосий таркибда бўлмасам ҳам, клубга бўлган содиқликни йўқотмайман. Моуриньо билан яна бир йил ишлашни истамадим. Бироқ бу унинг айби эмас. Биз ўша финални ютганмиз ва менинг уйимда ҳам медаллар пайдо бўлганди", - деди Луис.
Фикрлар