Фелипе Андерсон "Лацио"га қайтмоқда
05 июл 2021 13:01
Янгиликлар
Фелипе Андерсон "Лацио"га қайтмоқда
Бразилиялик хавбек Фелипе Андерсон Лондоннинг "Вест Хэм" клубидан кетишга яқин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи Римнинг "Лацио" клубига ўтиши мумкин. Томонлар музокаралар ўтказишди ва шахсий шартнома бўйича келишувга эришишди.
Битим 2025 йилнинг ёзига қадар имзоланади ва футболчининг маоши 2,5 миллион еврони ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, Андерсон 2013-2018 йиллар давомида Рим клуби шарафини ҳимоя қилган.
Фелипе ўтган мавсум "Порту" таркибида ижара асосида ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди
Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади
Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"
Фикрлар